Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон таркибида жанг қиладиган бўлди
Спорт
−
21 Февраль
11133Бокс бўйича 2023 йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган Аман Конисбеков энди Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Манбага кўра, 71 килограмм вазн тоифасидаги боксчи Аман Конисбеков асли қозоқ миллатига мансуб бўлиб, буёғига у Туркистон вилояти вакили сифатида жангларда қатнашишга қарор қилган.
Охирги Ўзбекистон чемпионатида Конисбеков ярим финалда жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаевга қарши рингга кўтарилиб, уч раунддан сўнг ҳакамларнинг баҳсли қарори билан имкониятни бой берган, ўша қарама-қаршиликнинг биринчи раундида Аман рақибини нокдаунга туширишга муваффақ бўлган.