Ўзбекистонлик блогер коронавирус юқтириб олганидан хавотирланиб, таҳлил топширди

Маданият-санъат

image
Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда north_east

Ўзбекистонлик блогер гиёҳванд моддалар рекламасига алоқадорликда айбланмоқда

Instagram’да сал кам 900 минг обуначисига эга блогер ва клипларда рол ижро этувчи актриса Шаҳзода Салимжонова коронавирусга чалинганлик таҳлилини топширди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди. 

Блогер ва модалар намойишчиси бўлган Салимжонова жорий йилнинг март ойи бошларида Европанинг коронавирус энг урчиган мамлакатлари – Франция ва Испанияга сафар қилган. Уйига қайтгач, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганидан сўнг, у инфекцияни юқтириб олганини текширтириш мақсадида кўнгилли равишда таҳлил топширган. Бунинг учун у Давлат санитария-епидемиология назорати марказига мурожаат қилган.  

“Соат кундузги 15:00 эди. Марказда одам гавжум эди. Сўровнома ўтказишди. Қаерга борганим, ким билан алоқада бўлганимни сўрашди. Бурнимдан суртма олишди. Шу холос. Мана, орадан бир кундан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам, ҳалигача жавобини олмадим. Барча қўнғироқларимга эса “бирор нарса бўлса ўзимиз боғланамиз”,  дея жавоб беришди. Тушунмадим, мени ҳеч ким мажбур қилмаганди. Дўстларим бунга оддий муносабатда бўлишди. Уйда эса онам, ҳатто, бундан ажабланди ва таҳлил топширишни ким талаб қилганини сўради. Мен буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Ота-онам тиббиёт ходимлари ва шу сабабли буни ижобий қабул қилишди”,  дея Шаҳзоданинг гапларидан иқтибос келтирмоқда "Daryo" нашри. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Вирусни юқтириб олган аёл жорий йилнинг 11 март куни айнан Франциянинг Париж шаҳридан қайтиб келган. Айни вақтда мамлакатда ушбу вирусни юқтириб олганлар 15 кишини ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳзода Салимжонова

Баҳолаганлар

1759

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг