Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар илк бор Жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик бадиий гиманастикачилар Анастасия Саранцева ва Мишель Нестерова Жаҳон чемпионатида совриндор бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизиати хабар берди.

Руминиянинг Клуж-Напока шаҳрида ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги дунё биринчлигида Анастасия Саранцева ҳалқа, Мишель Нестерова тасмадаги машқларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. 

Қайд этиш жоиз, бу бадиий гимнастика бўйича Жаҳон чемпионатлари тарихида ўзбекистонлик спортчиларнинг биринчи бор совриндорлар қаторидан жой олиши бўлди.

Ҳалқа:
1. Тал Франко (Исроил);
2. Амалия Лика (Руминия);
3. Анастасия Саранцева (Ўзбекистон).

Тасма:
1. Лилиана Левинска (Польша);
2. Никол Тодорова (Болгария);
3. Мишель Нестерова (Ўзбекистон).


Мақола муаллифи

Теглар

Анастасия Саранцева Мишель Нестерова бадиий гиманастика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар