Ўзбекистонлик аёлни зўрлашда гумонланувчилар ҳибсга олинди
Жамият
−
16 Август 2019
5408Аввалроқ, Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёл уч эркак томонидн зўрлангани ҳақида хабар берган эдик.Эркаклардан бири аёлнинг таниши бўлган.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси Консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади.
Қайд этилишича, элчихона вазиятни назоратга олган ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатган. Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.