ТИВ ўзбекистонлик аёл боласини Москвадаги метрога ташлаб кетганини тасдиқлади

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонлик аёл Москва метросида чақалоғини ташлаб кетгани ва бунинг учун ҳибслангани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолатни тасдиқлади. 

"Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими  Ўзбекистон фуқароси М.К. қўлга олингани тўғрисида ва ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлади", деб хабар қилмоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

“У фарзандини Москва шаҳри метроси бекатларидан бири яқинида қолдириб кетган эди. Ҳозирги пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

Элчихона мазкур вазиятни 2020 йил 14 февралдан буён назоратига олган ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан алоқа ўрнатган. Бола шаҳар касалхонасида шифокорлар ва мутахассислар назоратида, унинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаяпти”, дейилган хабарда.

Жорий йилнинг 12 февраль куни Москва ғарбида ер ости йўлида фарзандини қолдириб кетган 29 ёшли аёл таржимон ёрдамида сўроқ қилинган. У оғир моддий аҳволи туфайли чақалоқдан қутилмоқчи бўлганини айтиб, айбини тўлиқ тан олган. Терговчи суддан аёлни ҳибсга олишни сўраяпти.

Аёл Россияга Ўзбекистондан келган. У кеча, 13 февралда Москва вилоятида қўлга олинган.

Тергов маълумотига кўра, 12 февраль куни Москванинг Дорогомилов туманида метро ходимлари қордан 2-3 ойлик ўғил бола чақалоқни топиб олишган. Зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириб, полицияга мурожаат қилишган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг