Видео: Ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи Ватанга қайтди

Жамият

Бугун, 18 август куни Саудия Арабистонига ҳаж зиёратига жўнаб кетган ўзбекистонлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳ Ватанга етиб келди. Жидда-Тошкент йўналиши бўйича учган самолёт Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Ўзбекистонлик хожиларнинг барчаси соғ-саломат. 

Улар Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтди. Ўзбекистонлик ҳожиларнинг Ватанга қайтиши шу йилнинг 18 августидан 1 сентябргача давом этади. 

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни эрта тонгдан Ҳаж ибодатини адо этиш учун отланган ўзбекистонликларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг