Ўзбекистонлик ҳарбийлар учун янги дастур яратилди
Жамият
−
19 Январь 2020
7400Қуролларнинг автоматлаштирилган ҳисоби учун олинган бармоқ излари сканери ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг бармоқ изларини сканерлаш асосида қуролларни сақлаш қулфининг ишлашига мўлжалланган дастурий таъминот яратилди.
Дастур ҳарбий хизматчилар ва қурол бериш ҳуқуқига эга бўлган навбатчиларнинг бармоқ изларини рўйхатдан ўтказади. Шунингдек, электромагнит қулф асосида пирамидага киришни назорат қилади. Бармоқ излари сканери асосида ҳарбий хизматчилар томонидан қуролларни олишнинг белгиланган тартибдаги электрон ҳисобини автоматлаштиради.
Маълумотларга кўра, дастур муаллифларига “Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига кўра, ДГУ 07009 рақамли патент берилган.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь