Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 19-24 апрель кунлари Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штатидаги “Camp Shelby” ҳарбий ўқув базасида  ўтказилган “Илғор жангчи” мусобақасида ўзбекистонлик ҳарбийлар ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

 

Маълум қилинишича, маросимда Мисиссипи штатидаги Қуролли Кучлар тузилмалари вакиллари, фахрийлар ва мусобақа иштирокчилари қатнашган. Унда сўз олганлар жорий йилги мусобақаларнинг аввалгиларига нисбатан янада қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтганини таъкидлаб, меҳмон сифатида иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбийларнинг билими, маҳорати, жасурлиги ва шижоатини эътироф этган.

“Биз учун анъанага айланган ушбу мусобақада ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз икккинчи маротаба иштирок этишмоқда. Тан олиб айтаманки, бу сафар ҳам улар нафақат жисмоний, балки жанговар ва ақлий тайёргарлик, қурол-аслаҳани билишда ҳам яққол устунликка эга бўлди. Бу эса бизнинг сержантларимизни ўз устида янада кўпроқ ишлашга ундайди”, дейди Миссисипи шатати Миллий гвардияси сержантлар қўмондони сержант-майор Кристофор Йонг.

Шундан сўнг, ташкилотчилар томонидан ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар III даражали сержант Дилмурод Сулаймонов ҳамда кичик сержант Хайрулла Олимовга мусобақа ғолиблари учун бериладиган “Илғор жангчи” мукофоти ва кўкрак нишонлари топширилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 йилда ҳам I ўринни қўлга киритган эди. Ғолиблар 27 апрель куни Ўзбекистонга етиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг