Ўзбекистонга йил бошидан бери қанча сайёҳ келгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонга 2026 йил январь-февраль ойларида қарийб 1 млн 770 минг чет эллик сайёҳ келди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан меҳмонлар сони 441 мингга ошган. Сайёҳларнинг асосий оқими анъанавий равишда қўшни давлатларга тўгри келган. Ташрифлар сони бўйича Қирғизистон 521 мингдан ортиқ киши билан етакчилик қилган. Ундан кейин Тожикистон (469 минг нафар) ва Қозоғистон (386 минг нафар) иккинчи ва учуинчи ўринда келган. 

Сайёҳлар сони бўйича илк ўнта мамлакат қаторига Россия (123 минг), Афғонистон (83 минг), Туркманистон (51 минг), Хитой (49 минг), Туркия (24 минг), Ҳиндистон (9 минг) ва Жанубий Корея (5 минг) кирган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил апрель-июнь ойлари “Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” деб эълон қилиниши хабар қилинганди. Унга биноан ижтимоий тармоқларда 5 миллиондан ортиқ кузатувчиси бўлган 50 та хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун етти кунлик бепул турпакет тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Қирғизистон сайёҳ январь-февраль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг