Ўзбекистонга ярим миллиондан ортиқ вакцина олиб келинди

Саломатлик

image

Бугун, 10 январь куни Ўзбекистонга 500 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керак, бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган илк партия.

Хабарга кўра, айни вақтда Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 49 536 768 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 

•  2 404 480 дозаси – AstraZeneca;

•  37 789 938 дозаси – ZF-UZ-VAC2001;

•  1 341 790 дозаси – "Sputnik V"; 

•  3 500 460 дозаси – Moderna;

•  2 316 600 дозаси – Pfizer/BioNTech;

•  1 976 000 дозаси – Sinovac;

•  207 500 дозаси – Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда жорий йилнинг 7 январида коронавируснинг “omicron” штаммига чалинган илк бемор аниқланган. Шунингдек, мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик ҳолатлар сони яна ортган. Хусусан, кеча, 9 январь куни 389 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, жами касалланганлар сони 200730 нафарга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг