Ўзбекистонга яна иккита “Talgo” тезюрар поездлари олиб келинади
Жамият
−
14 Май 2019
4804Ўзбекистон “Talgo – 250” тезюрар поездидан яна иккита харид қилади. Шунингдек, қўшимча тўртта вагон ҳам сотиб олинади.
Ўзбекистон ҳукумати “Ўзбекистонда, темир йўлларда йўловчи ташишни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш доирасида иккита Talgo - 250 тезюрар поезди ва яна қўшимча тўртта вагон сотиб олиш ҳақидаги қарор”ни қабул қилди. Унга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси билан музокара олиб борди ва мамлакатимизга яна иккита “Talgo – 250” тезюрар поезди ва қўшимча тўртта вагон етказиб бериш ҳақида келишувга эришилди.
Келишувнинг умумий миқдори 57.5 миллион еврога баҳоланди. Келишувга кўра испан компанияси иккита тезюрар поезд ва тўртта вагондан ташқари, аввал олиб келинган шу турдаги поездларга сервис хизмати кўрсатади ва эҳтиёт қисмлар етказиб беради.
Келишувга кўра, поездлар 2019-2021 йилларда етказиб берилади.
LiveБарчаси