Ўзбекистонга яна 3 млн доза вакцина олиб келинди

Жамият 3770
image

Бугун, 6 сентябрь куни тoнгда Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 миллион дозаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 22 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

•    460 000 дозаси “Спутник V”;

•    986 480 дозаси AstraZeneca;

•    18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001;

•    3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатда жами 15 004 856 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 2 123 460 нафарни ташкил қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 144
Рейтинг: 3.1
t
×