Ўзбекистонга яна 1 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Жамият

image

Бугун, 29 июнь куни Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза;
  • 27 апрелда — 1 миллион доза;
  • 18 майда —  1 миллион доза;
  • 19 майда —  500 минг доза;
  • 10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг