Ўзбекистонга Волга бўйидан салқин ва нам ҳаво кириб келаётгани айтилди

Бу қизиқ

image

Бугун Ўзбекистонга мамлакат орқали Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келади ва ҳарорат 26-31° гача пасаяди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди. 

Қайд этилишича, бугун, 4 июль куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечқурун Тошкент вилояти бўйича момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Бугун куннинг ўртасига келиб, термометр устуни 35-37° га етади. Республика шимолида Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади ва ҳарорат 26-31° гача пасаяди. 

Эртага, 5 июль куни ҳаво массасининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент, Наманган вилоятларида, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 30-35° дан юқори бўлмайди. 

4-5 июль кунлари фронт ўтишида баъзи жойларда чанг-тўзонлари билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Республиканинг айрим жойларида шамол 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

6 июлдан 8 июлгача Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 6-7 июл кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 17-22°, кундуз кунлари 30-35° атрофида, жанубда 37-39° гача бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1153

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг