Ўзбекистонга ўзбек-хитой вакцинасининг 7-партияси келтирилди

Жамият

image

Ўзбекистонга бугун, 30 июнь куни ҳам яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ушбу вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган еттинчи партияси бўлиб, худди шунча миқдорда кеча, 29 июнь куни ҳам келтирилган эди. 

Бундан аввал ZF-UZ-VAC2001 нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда —  1 миллион доза, 
  • 19 майда —  500 минг доза,
  • 10 июнда — 1 миллион доза,
  • 28 (29 — таҳр.) июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 7,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,5 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг