Ўзбекистонга уч ойда 91 та электромобиль олиб келинди
Технология
−
22 Апрель 2021 7420 1 дақиқа
Жорий йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга хориждан 91 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 78 тага кўп. Буни Давлат статистика қўмитаси маълумотлари тасдиқламоқда.
Шунингдек, жорий йилнинг март ойида 6 та электромобиль импорт қилинган.
2021 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилган:
- Хитой – 56 та;
- Туркия – 24 та;
- Германия – 3 та;
- Корея – 3 та;
- АҚШ – 3 та;
- Литва – 1 та;
- Испания – 1 та.
Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:
- 2018 йилда – 13 та;
- 2019 йилда – 39 та;
- 2020 йилда – 131 та.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-март ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 1,8 миллион АҚШ доллари сарфланган.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель