Ўзбекистонга сайёҳлар кўпроқ қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

Жамият 9027
image
-

Ўзбекистонга 8 ой давомида сайёҳлик мақсадида 3 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 млн нафарга ёки 1,9 бараварга ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонга ўтган 8 ой давомида энг кўп Қозоғистон фуқаролари саёҳат мақсадида келган – 922,7 минг киши.

8 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳларнинг давлатлар кесимида тақсимоти:

•  Қозоғистон – 922,7 минг нафар;
•  Қирғиз Республикаси – 821,9 минг нафар;
•  Тожикистон – 814,5 минг нафар;
•  Россия – 316,9 минг нафар
•  Туркия – 45,8 минг нафар
•  Жанубий Корея – 10,9 минг нафар
•  Германия – 10,3 минг нафар
•  АҚШ – 7,8 минг нафар
•  Ҳиндистон – 6,7 минг нафар
•  Франция – 6,4 минг нафар
•  Озарбайжон – 6,1 минг нафар
•  Исроил – 6,6 минг нафар
•  Буюк Британия – 6 минг нафар
•  Италия – 4,7 минг нафар
•  Испания – 3,1 минг нафар.

Маълумотларга кўра,  хорижий фуқаролар Ўзбекистонга ўтган йилга нисбатан 2,6 баробар кўп чипта банд қилган ва қидирган. Ўтган ёзга нисбатан россияликлар Ўзбекистонга чипталарни 141 фоизга кўп харид қила бошлаган, корейслар томонидан талаб 180 фоизга ошган. Туркия фуқаролари Ўзбекистонга 144 фоизга кўпроқ ташриф буюришган.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3
t
×