Ўзбекистонга Россиядан совуқ ҳаво оқими кириб келади
Бу қизиқ
−
24 Февраль 2020
29633Жорий йилнинг 26-27 февралида Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи районларида (Астрахань) шаклланган нам ва совуқ ҳаво оқимлари киради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
26-27 февралда Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда ёғинлар кучли бўлади.
Шамолнинг тезлиги кучайиб, секундига 15-20 метргача, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етади.
Ҳаво ҳарорати 26 февралда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, мамлакат шимолида кечаси ва кундузи 3-8 даражани ташкил қилади.. 27 февралда республика бўйича ҳаво ҳароратининг кечаси ва кундузи 3-8 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15