Ўзбекистонга олтинчи Boeing-787 Dreamliner олиб келинди (фоторепортаж)

Жамият 4807
111111111111

Бугун, 5 май куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг олтинчи Boeing-787 Dreamliner самолёти Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига етиб келди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Феруза Нажмиддинова хабар қилди.

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Миллий авиаташувчиси 2016 йилнинг август ойидан бошлаб Boeing 787 Dreamliner самолётининг Марказий Осиёдаги биринчи буюртмачиларидан бири сифатида ушбу ҳаво кемасининг тижорий эксплуатациясини бошлаган.

Мазкур русумдаги иккинчи самолёт 2016 йил ноябрь ойида, учинчиси эса, 2018 йил май ойида авиакомпания паркини тўлдирган эди. 2019 йилнинг апрелида тўртинчи ҳамда июль ойида бешинчи Dreamliner ҳам қабул қилиб олинганди.

Маълумот ўрнида, Boeing 787−8 “Орзулар лайнери” йўловчиларининг барча  эҳтиёжларини ҳисобга олган. Самолётнинг бизнес-классида 180 даражада очиладиган креслолар мавжуд. Иқтисод-класс ўриндиқлар орасидаги масофа кенглиги эса баланд бўйли одамларга ўриндиқда ўзларини қулай ҳис этишлари имконини беради. Boeing 767 билан таққослаганда Dreamliner самолётининг ёқилғи самарадорлиги 10 фоизга, ҳар бир йўловчига нисбатан ҳисоблаганда эса 20 фоизга етади.

Самолёт корпусининг 50 фоизи композит, 20 фоизи эса алюмин материаллардан таркиб топган. Лайнер GE Aviation томонидан ишлаб чиқарилган GEnx-1B двигателлари билан таъминланган бўлиб, самолёт ишлаб чиқарадиган ташқи шовқин аввалги Boeing моделларига нисбатан 2 баробар кам.

Феруза Нажмиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 123
Рейтинг: 3.2
t
×