Ўзбекистонга НАТО делегацияси келади
Жамият
−
03 Октябрь 2019
44982020 йилда Ўзбекистонга НАТО Парламент Ассамблеясининг делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 октябрь куни НАТО Парламент Ассамблеясининг Брюсселдаги қароргоҳида Ўзбекистоннинг ташкилотдаги доимий вакили Дилёр Ҳакимов ва альянс Бош котиби Дэвид Хоббс учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Парламент Ассамблеяси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ўртасида ҳамкорликни кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.
Дэвид Хоббс Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирганда, Ассамблея Олий Мажлис билан ўзаро ташрифлар орқали минтақавий ва халқаро сиёсатга доир фикр алмашишга ҳамда алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.
Учрашув якунида томонлар 2020 йилда Олий Мажлис ва Парламент Ассамблеясининг ўзаро ташрифларини ташкил қилишга келишиб олди.
LiveБарчаси