Ўзбекистонга кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар сони маълум қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кўра, шу  йилнинг январь-сентябрь ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 117,6 минг кишини ташкил этди. 115,6 минг киши республика ҳудудларидан, 2,0 минг киши хорижий мамлакатлардан кўчиб келган.

Кўчиб кетганлар сони эса 126,1 минг кишини ташкил этди - 115,6 минг киши республика ҳудудларига, 10,5 минг киши хорижий мамлакатларга. Миграция сальдоси минус 8,5 минг киши бўлиб, 2018 йилнинг мос даврида минус 11,7 минг киши бўлган.

Миграция сальдосининг юқори даражаси Қашқадарё (минус 4,9 минг киши), Самарқанд (минус 4,0 минг киши), Тошкент (минус 3,5) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 3,3 минг киши) қайд этилди. Миграция сальдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (плюс 19,3 минг киши) кузатилди.

Жорий йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар сони 1971 кишини ташкил қилди. Бу борада етакчилик Қозоғистонда - 31,1 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (23,1 фоиз), Тожикистон (22,8 фоиз), Қирғизистон (13,3 фоиз) ва бошқа давлатлар (9,7 фоиз) жой олди.

2019 йил январь-сентябрь ойларида доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони 10 472 кишига тенг бўлди. Бунда етакчилик Қозоғистонда - 57,4 фоиз. Кейинги ўринлардан Россия (37,3 фоиз), АҚШ (0,9 фоиз), Исроил (0,8 фоиз) ва бошқа давлатлар (3,6 фоиз) жой олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонга кўчиб келганлар ва кўчиб кетганлар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар