Ўзбекистонга хориждан пул кириши рекорд даражага етди 

Жамият

image

Май ойида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга рекорд даражадаги 1,65 миллиард доллар жўнатган, бу ўтган йилнинг шу кўрсаткичидан қарийб 2,7 баробар кўпдир. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин ошиб, 4,19 миллиард долларни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,58 миллиард долларга ёки 61 фоизга кўп.

Май ойида эса жисмоний шахслар Ўзбекистонга рекорд миқдорда 1,65 миллиард доллар жўнатган (аввалги рекорд апрелда 1,07 миллиард доллар эди), 2021 йилнинг май ойида эса бу кўрсаткич деярли 2,7 баравар кам – қарийб 620 миллион долларни ташкил қилган.

Январь-май ойларида банклар томонидан аҳолидан 4,32 миллиард долларга хорижий валюта харид қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 миллиард долларга ёки 59 фоизга кўпдир. Биргина май ойида харидлар ҳажми 1,05 миллиард долларни ташкил этган.

Шу билан бирга, банклар томонидан фуқароларга 2,84 миллиард долларга чет эл валютаси сотилган, бу ўтган йилга нисбатан 1,17 миллиард долларга ёки 70 фоизга кўпдир.

Маълумот ўрнида, 2021 йилда Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми 8,07 миллиард долларни ташкил этган, бу 2020 ва 2019 йилларга (6 миллиард доллар) нисбатан 34 фоизга кўпдир. Ўтган йили трансферларнинг 70 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келди — 5,67 миллиард доллар. 

Россия Федерацияси Марказий банки маълумотларига кўра, 2021 йилда Россиядан Ўзбекистонга 5,5 миллиард долларлик ўтказмалар юборилган, ўртача ўтказма суммаси 410 долларни ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

838

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг