Ўзбекистонга келаётган ЕХҲТ миссиясининг вазифалари нималардан иборат?

Жамият

image

Жорий йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон парламенти – Олий Мажлисга сайлов ўтказилиши муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюроси (ДИИҲБ) Эҳтиёжларни баҳолаш миссиясининг (ЭБМ) Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. ЭКБни Марказий сайлов комиссиясининг таклиф қилган.

ДИИҲБнинг миссияси Ўзбекистонга илк бор сайловлардан олти ой олдин таклиф этилди. Ушбу миссия ДИИҲБнинг амалиётига кўра одатда, муайян сайловлар бошланишидан олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатни, шу жумладан, сайловларга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади.

Унинг вазифаси – ДИИҲБнинг сайловларнинг кузатиш билан боғлиқ тадбирларининг мақсадга мувофиқлигига тааллуқли тавсияларни ишлаб чиқиш ва бу тадбирларни заруратга қараб қайси форматда амалга оширилиши мавжуд эҳтиёжларга жавоб беришига аниқлик киритишдан иборат.

Ташриф доирасида Миссия экспертларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Марказий сайлов комиссияси, шу билан бирга, бир қатор давлат хокимияти органлари, вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан учрашувлари режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов ЕХҲТ Марказий сайлов комиссияси

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг