Ўзбекистонга келаётган автобус ҳалокатга учради
Олам
−
23 Февраль 2023
14054Россиянинг Оренбург вилоятида Ўзбекистонга келаётган йўловчи автобуси ариққа ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақадаги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, йўловчи автобус Нижний Новгороддан йўлга чиқиб, Оренбург вилоятининг Татарская Каргала қишлоғи яқинида ариқ ёнида ағдарилган. Автобусда 29 киши, жумладан, болалар ҳам бўлган.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оренбург вилоят бошқармаси автобусда тўрт нафар бола бўлгани, йўловчилар дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилгани, кейин эса бошқа автобусда йўлни давом эттирганини маълум қилган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам мутахассислари уч кишини тиббий кўрикдан ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистонда ичида 33 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус тўхтаб қолиб, йўловчилар эвакуация қилинганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь