Ўзбекистонга қўшни давлатда чўчқа гриппи авж оляпти

Саломатлик

image

Қирғизистонда чўчқа гриппининг 118 та ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот маркази хабар берди

Унинг сўзларига кўра, Бишкек, Ўш ва Тўқмоқ шаҳарларида оғир ўткир респиратор инфекциялар ва гриппга ўхшаш касалликларни эпидемиологик назорат қилиш давом этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, беморлар гриппга қарши текширувдан ўтказилади. 

“Октябрь ойидан ҳозирги кунга қадар жами 1149 та намуна текширилди, улардан 246 тасида грипп, шу жумладан А/H1N1 (чўчқа) гриппи – 48% (118 та), Б гриппи – 41,5% (102), типланмаган 7,3 фоиз (18), грипп А/Н3N2 1,2 фоиз (3), H1N1 мавсумий 2 фоиз (5). 38 та намунада COVID-19 аниқланган. 

“Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш тенденцияси мавжуд. Республикада алоҳида ҳолатлар қайд этилган бўлиб, улар энгил ва асемптоматик шаклда давом этмоқда”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг