Ўзбекистонга яширинча қурол ва ўқ-дори олиб кираётганлар ушланди
3-саҳифа
−
05 Февраль 2022
21275Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари орқали Ўзбекистонга ўточар қурол олиб кираётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар қилди.
Аниқланган ҳолатлардан бирида Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги Toyota Land Cruiser русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланган.
Яна бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашина юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланган.
Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона аэропорти” чегара божхона постида хориждан учиб келган фуқаро Д.Ж.га тегишли юклар божхона назоратидан ўтказилган.
Натижада, юклар орасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси