Ўзбекистонга қарийб 2,5 млн доза вакцина олиб келинди
Жамият
−
24 Сентябрь 2021
4820Бугун, 24 сентябрь куни Хитойдан Ўзбекистон олимлари билан ҳаммуаллифликда тайёрланган коронавирусга қарши 2 499 668 доза ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Бундан аввал ZF-UZ-VAC 2001 нинг:
• 27 мартда — 1 миллион доза;
• 27 апрелда — 1 миллион доза;
• 18 майда — 1 миллион доза;
• 19 майда — 500 минг доза;
• 10 июнда — 1 миллион доза;
• 29 июнда — 1 миллион доза;
• 30 июнда — 1 миллион доза;
• 20 июлда — 1 миллион доза;
• 21 июлда — 1 миллион доза;
• 5 августда — 1 миллион доза;
• 6 августда — 1 миллион доза;
• 22 августда — 3 миллион доза;
• 5 сентябрда — 1,5 миллион доза;
• 6 сентябрда — 3 миллион доза партиялари келтирилган.
Бунга мамлакатга келтирилган жами вакцина 26 754 208 дозани ташкил қилмоқда.
Улардан:
• 1 594 480 дозаси AstraZeneca;
• 20 499 668 миллион дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
• 460 000 дозаси “Sputnik V”;
• 3 000 060 дозаси Moderna;
• 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, айни кунгача мамлакатда жами 19 197 082 доза вакцинадан фойдаланилди. Тўлиқ эмланган фуқаролар сони эса 4 007 732 нафарга етди.
LiveБарчаси