Ўзбекистонга Германиядан 356 минг доза вакцина олиб келинди

Жамият 4013
image

Бугун, 11 сентябрь куни тунда Ўзбекистонга Германиядан COVAX доирасида 356 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан Ўзбекистонга:

•    17 мартда 660 000 доза;
•    16 июнда 50 000 доза;
•    14 августда 276 480 доза келтирилган эди.

Шундай қилиб, мамлакатга келтирилган жами вакцина 22 802 540 дозани ташкил қилмоқда. 

Улардан:

•    460 000 дозаси "Sputnik V", 
•    1 342 480  дозаси AstraZeneca,
•    18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,
•    3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.

Айни кунгача мамлакатда жами 16 600 174 доза вакцинадан фойдаланилиб, тўлиқ эмланган фуқаролар 3 022 789 нафарни ташкил қилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 3.1
t
×