Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатдан келади?

Жамият

image

Ўзбекистонга жорий йилнинг апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ёки 3,1 бараварга ошган.

Ўзбекистонга апрель ойида энг кўп қуйидаги давлатлардан туристлар келган:

•  Россия –  29,3 минг нафар; 
•  Туркия – 4,5 минг нафар; 
•  Германия – 1,4 минг нафар; 
•  Франция – 1,2 минг нафар; 
•  Беларусь – 1,2 минг нафар; 
•  Корея – 900 нафар; 
•  Буюк Британия – 800 нафар; 
•  Испания – 700 нафар;
•  АҚШ – 700 нафар; 
•  Италия – 500 нафар.

Аввалроқ, Ўзбекистон CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган World Muslim Travel Index’да кучли ўнталикка киргани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

740

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг