Ўзбекистонга электромобиль импорти 7 баравар кўпайди

Жамият 5615
image

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 9 та хорижий давлатдан қиймати 12 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 613 та электромобиль импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Электромобиль импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 526 тага ёки қарийб 7 баравардан ошган.

2021 йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга асосан қуйидаги давлатлардан электромобиллар импорт қилинган:

•    Хитой – 551 та
•    Туркия – 24 та
•    Литва – 13 та 
•    Германия – 9 та
•    АҚШ – 7 та
•    Корея – 5 та
•    Испания – 2 та
•    Россия – 1 та
•    Гонгконг – 1 та

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон хориждан 55 та электромобиль импорт қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 3
t
×