Ўзбекистонга четдан нечта “иномарка” олиб кирилгани маълум бўлди

Бу қизиқ 7937
image

Жорий йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 22 та хорижий давлатдан қиймати 316,6 миллион долларига тенг бўлган қарийб 15 мингта енгил автомобиллар импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 350 тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 4 652 та
  • Корея – 3 597 та
  • Россия – 2 952 та
  • Қозоғистон – 1 744 та
  • Польша – 811 та 
  • Литва – 427 та
  • АҚШ – 331 та
  • Таиланд – 250 та 
  • Германия – 81 та
  • Япония – 64 та
  • Туркия – 25 та

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг август ойида Ўзбекистонга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 3
t
×