Ўзбекистонга берилган қарзлар қаерга кетди? 

Жамият

image

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи 21,8 млрд АҚШ долларини, ички қарзи эса 2,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат қарзи департаменти директори Жасур Қаршибоев мазкур қарзларнинг иқтисодиёт тармоқлари кесимида қанчадан тақсимлангани ҳақидаги статистикани QALAMPIR.UZ’га тақдим қилди.

Маълумотларга кўра, ташқи қарзнинг иқтисодиёт тармоқлари кесимида тақсимланиши қуйидагича:

●  Бюджетни қўллаб-қувватлашга – 4,7 млрд доллар;
●  электр-энергетикага – 3,1 млрд доллар;
●  энергетика (нефть ва газ) – 2,7 млрд доллар;
●  транспорт ва транспорт инфратузилмасига – 2,5 млрд доллар;
●  қишлоқ ва сув хўжалигига – 2,3 млрд доллар;
●  уй-жой коммунал хизмат кўрсатишга – 2,0 млрд доллар;
●  тижорат банкларига – 1,3 млрд доллар;
●  кимё саноатига – 1,2 млрд доллар;
●  таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасига – 0,7 млрд доллар;
●  телекоммуникация тармоқлари учун – 0,2 млрд доллар;
●  бошқа соҳаларга – 1,1 млрд доллар йўналтирилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 15,4 млрд долларни, давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи эса 6,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатнинг умумий ташқи қарзи биринчи ярим йилликда 2 миллиард долларга ошиб, жами 35,9 млрд долларга етганини эълон қилганди. Негадир Марказий банк ва Молия вазирлиги мулозимининг қарз миқдори бўйича берган маълумотларида тафовут бордек.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг