Ўзбекистонга 5 ойда қанча автомобиль импорт қилингани маълум бўлди

Жамият 3043
image
-

Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 150,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган автомобиллар импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистонга сўнгги беш ой давомида қиймати 150,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 7,7 мингта енгил автомобиллар импорт қилинган. Май ойининг ўзида эса ҳориждан 37,2 млн АҚШ долларига тенг импорт қилинган.

Ўзбекистон 5 ой давомида енгил автомобиллар энг кўп импорт қилган давлатлар:

Корея – 42,7 млн.

• Хитой – 41,1 млн.

 • Россия – 30,5 млн.

 • Қозоғистон – 8,8 млн.

 • AҚШ – 6,7 млн.

 • Таиланд – 6,6 млн.

 • Польша – 4,6 млн.

 • Германия – 3,9 млн.

 • Литва – 2,5 млн.

 • Япония – 2,0 млн.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг январь-май ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 4,6 миллион доллар сарфланган.

Диёра Абдураҳмонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×