Ўзбекистонга 40 минг доза “Спутник V” вакцинаси олиб келинди

Жамият 2611
image
-

Ўзбекистонга Россияда ишлаб чиқарилаётган “Спутник V” вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бугун, 5 июль куни тунда Ўзбекистонга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг навбатдаги 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди.1 июнь куни "Спутник V" вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти, 10 июнда 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди”, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг дозаси келтирилган эди (унинг 50 минг дозаси 1-компонент, 50 минг дозаси 2-компонент). 

Шундай қилиб, Ўзбекистондаги “Спутник V” вакцинаси захираси 280 минг дозага етди. Яқин кунларда вакцинанинг навбатдаги 40 минг дозалик 2-компоненти олиб келиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда AstraZeneca (CovieShield), “Спутник V” ҳамда ўзбек-хитой вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
t
×