Ўзбекистонга 40 га яқин мамлакатдан 300 нафар олимлар келиши кутилмоқда
Бизнес
−
14 Сентябрь 2021
799313-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида маданий мерос ҳафталиги ўтказилади.
Бугундан ҳафталик доирасида “Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш – замонавий босқичда” мавзусидаги V Халқаро конгресс ўз ишини бошлади.
Бутунжаҳон жамиятининг навбатдаги конгрессида мамлакатимиздан, шунингдек, Россия, АҚШ, Германия, Италия, Венгрия, Франция, Буюк Британияя, Туркия, Япония, Албания, Австрия, Афғонистон, Қозоғистон, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Хитой, Ливан, Мўғулистон, БАА, Нидерландия, Украина, Польша сингари 40 га яқин мамлакатдан 300 нафар тарихчи ва шарқшунос олимлар иштирок этиши кутилмоқда.
Шунингдек, Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишланган "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" туркумидаги 50 та ноёб китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтади. Шунингдек, китоб-альбомларнинг 50 та тўпламини музейлар, галереялар, таълим муассасалари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва консулликларига топшириш маросимини ўтказиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, ҳафталик доирасида 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида "Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданият форуми бўлиб ўтади. Тадбир ЮНEСКО билан биргаликда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75 -сессиясида билдирилган ташаббуси асосида ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳукумати қўллаб-қувватлаши билан ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги кўмаги билан ўтказилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси