Ўзбекистонга 25 млн дозагача “Спутник V” вакцинаси келтирилиши мумкин

Жамият 2366
image

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг ўнта давлатидан еттитаси – Беларусь, Молдова, Арманистон ва Марказий Осиёнинг тўртта Республикаси аҳолини коронавирусга қарши эмлаш учун Россиянинг “Спутник V” препаратидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берганидан сўнг уларнинг камида олтитасида ушбу вакцина аллақачон эмлаш учун ишлатилган.

РБКнинг ёзишича, ўтган йилнинг охирида Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РДИФ) 2021 йилда Ўзбекистон 25 миллион дозагача “Спутник V” олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган (Тошкент ҳали ҳам шартнома шартлари ва етказиб беришни бошлаш тўғрисида келишувни кутмоқда). Ўзбекистоннинг COVID-19 га қарши кураш бўйича комиссияси яқин келажакда Россиядан 1 миллион дозани олишни ният қилганлигини таъкидлаган.

Шунингдек, МДҲ аъзоси бўлган Озарбайжон Россия вакцинасини ҳали маъқулламаган (бу ҳақда жамоатчиликка маълум қилинмаган), аммо Президент Илҳом Алиевнинг айтишича, Баку Россиядан ушбу вакцинани кутмоқда.

МДҲнинг ассоциацияланган аъзоси мақомига эга бўлган Туркманистон бирданига иккита рус дори воситасидан фойдаланишни маъқуллади – “Спутник V” ва “ЭпиВакКорона”.

Москва билан сиёсий алоқаларини деярли узиб қўйган, МДҲ таркибидан чиққан Грузия ва Украина ҳали Россия вакциналарини сотиб олишни режалаштирмаяпти. Февраль ойи бошида Украина Президенти Владимир Зеленский Россия вакцинасининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилмаганлигини айтди, шунингдек Тбилиси рус дори воситасини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқчи эмаслигини маълум қилди.

Россиянинг постсовет давлатларига етказиб берадиган вакциналар сони ва уларнинг нархи тўғрисида тўлиқ маълумотлар мавжуд эмас.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 74
Рейтинг: 2.9
t
×