Ўзбекистонга 160 давлат ичидан биринчи бўлиб сўз берилди – Норбоева Мирзиёевнинг БМТдаги нутқи ҳақида
Жамият
−
24 Февраль 2021
10756Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда иштирок этган 160 та давлат ва Ҳукумат раҳбарлари орасидан Шавкат Мирзиёевга биринчи бўлиб сўз берилган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ҳисобот мажлисида маълум қилди.
“Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари Кенгашидаги маърузаларига эътибор беринг. Бошқа давлат раҳбарлари каби уларни жуда ҳурмат қиламиз. Нима деб ўйлайсиз, бизнинг давлатимиз раҳбарига биринчи бўлиб сўз берилиши нимадан далолат?
Сессияда 160 та давлат ва Ҳукумат раҳбарлари иштирок этди. Лекин бизнинг мамлакатимизга биринчи бўлиб сўз берилгани биринчидан, давлатимизга кўрсатилаётган жуда катта ҳурмат, давлатимиз етакчисига бўлган жуда катта ишонч намунасидир”, дейди Норбоева.
Шунингдек, Сенат раиси Ўзбекистондаги гендер тенглик масаласига ҳам тўҳталиб ўтди.
“Авваллари гендер сўзини бизнинг давлатимизда ишлатиш мумкин эмас, дейишарди. Нима учун? Чунки гендер тенглиги бу аёлларда қандайдир ғарбона ёндашув уйғотади, деб ўйлашарди. Бу аслида аёллар ва эркакларга тенг имконият яратиш, дея тушунилмас эди. Шунинг учун бу нарсани айтишга ҳам қўрқардик”, дейди у.
Норбоеванинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач, гендер тенглик масаласи баралла айтила бошланди.
“Мана давлатимиз раҳбари ҳокимиятга келганидан сўнг, гендер тенглик масаласи баралла айтила бошланди. Ҳозир аёлларнинг ўрни қанчалик ўсиб бораётганини кўриб турибсиз. Биз парламентдаги аёллар улуши нуқтаи назаридан дунё бўйича энг юқори ўринлардамиз. Вазир аёллар, вазир ўринбосарлари, қўмита раислари, элчи, ҳоким аёллар пайдо бўляпти. Бу фақат жараённинг бошланиши.
Мана ҳозир шу ерда ўтирган парламент аъзолари орасидаги қизларимиз ҳам фаол бўлиши, ҳам оиласини намунали қилиб кўрсата олиши керак. Чунки бизда шундай талаб бор: оила ҳам намунали бўлиши керак. Турмуш ўртоғи билан яхши яшаб, мана шу лавозимларни эгаллайман деса, албатта қўллаб-қувватлаймиз. Гендер тенглик сиёсати мана шу тарзда давом этаверади”, дейди Танзила Норбоева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь