Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги нишонланади
Жамият
−
20 Июль
3797Ўзбекистонда октябрь ойининг биринчи ҳафтаси Сиёсий қатағон қурбонларини ёд этиш ҳафталиги сифатида нишонланади. Бу ҳақда “Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, тарғиб этиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасидаги ишларни кенгайтириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Маълумки, 2021-2024 йиллар давомида Олий суд томонидан 1 минг 200 дан зиёд сиёсий қатағон қурбонларининг номлари оқланган. Сиёсий қатағон қурбони бўлган ўзбекистонликларнинг ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг хотирасини абадийлаштириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси ташкил этилади.
“Халқимизнинг мустақилликка эришиш йўлидаги асрлик мардона кураши, бу йўлда сиёсий қатағонга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамда уларнинг хотирасига бағишланган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари, таълим муассасалари ва маҳаллаларда уч авлод учрашувлари ташкил этилади”, дейилади қарорда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 1930-1938 йилларда суд ҳукми билан ноҳақ жазога тортилган 198 нафар шахс оқланганди.
LiveБарчаси