Ўзбекистондан Уфага бориш янада осонлашди
Жамият
−
08 Февраль 2020 8715 1 дақиқа
Бугун, 8 февраль куни 371/372- сонли “Андижон – Уфа – Андижон” йўналиши бўйича поезд илк бор ҳаракатлана бошлади. Маълумотларга кўра, ушбу поезд қатнови мунтазам равишда амалга оширилади.

Хабар қилинишича, водий вилоятларидан МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан чипталар харид қилиб, Уфа орқали бемалол бориб келишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, Андижон вокзалидан, ҳозирда ҳар куни 2 марта “Андижон — Тошкент — Андижон” йўналишида, ҳафтада бир марта “Андижон-Бухоро-Андижон”, “Андижон-Хива-Андижон”, “Андижон-Термиз-Андижон” йўналишларида, шунингдек, ҳафтада 2 маротаба“Андижон-Москва-Андижон” халқаро йўналиши бўйича йўловчи поезди ҳаракати йўлга қўйилган.



Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель