Ўзбекистондан Россияга мигрантларни поездларда олиб кетиш тартиби тасдиқланади

Олам

image

Россияга Ўзбекистондан поездларда меҳнат мигрантларини олиб келиш тартиби тез орада тасдиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Федерацияси Бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин маълум қилди.

“Биз РФ Бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова блоки билан Ўзбекистонда нафақат қурилиш учун, балки уй-жой коммунал хўжалиги ва савдо учун ҳам ишчи кучларини тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этишга келишиб олдик. Қурувчиларнинг улуши 46 фоизни ташкил қилади”, деган Хуснуллин.

Бош вазир ўринбосарининг ўринбосарига кўра, Россияда ишлашни истаган муҳожирларга эмлашни ташкил этиш, сўнгра Ўзбекистондан чартер поезд рейсларини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Қурилиши вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан чартер поездларида қурилиш майдонларида ишлаш учун мигрантларни олиб кетиш тартибини муҳокама қилган эди. Йил охиригача мигрантларни янгича тартибда Россияга олиб киришни синовдан ўтказиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг