Ўзбекистондан Россияга киришга рухсат берилдими? Элчихона эслатма билан чиқди

Жамият

image

Бугун, 16 февраль ҳолатига кўра, Россия томони Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга кириб келиши, жумладан, ўқиш мақсадида келиши учун ўрнатилган чекловларни бекор қилгани йўқ. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси хабар берди.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқлари ва инсон фаровонлиги ҳимояси соҳасида назоратни амалга ошириш Федерал хизмати сайтида жойлаштирилган ахборота кўра, “янги коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфи сақланиб қолаётган шароитда авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётган хорижий талабалар COVID-19 га ПЦР усули билан икки марта – Россия Федерацияси ҳудудига кириб келишдан кўпи билан уч кун олдин ҳамда Россия Федерацияси ҳудудига кириб келгандан сўнг 72 соат мобайнида тест топширади”.

Шу муносабат билан, Элчихона Россия олий ўқув юртларида таълим оладиган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатга киришга ҳуқуқи бўлган фуқаролар тоифасига кирмаслигини яна бир маротаба эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1331

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг