Ўзбекистондан Россияга кетаётган юк машина Қозоғистонда ёниб кетди
Олам
−
12 Февраль 2022
7561Қозоғистонда Нур-Султон - Павлодар йўлида Россияга ўзбек трикотаж буюмларини олиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда КазТАГ маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 12 февраль куни соат 01:38 да Ўзбекистондан Россияга трикотаж махсулотлари олиб кетаётган Renault Premium 2010 юк машинаси Нурсултон-Павлодар трассасасида ёниб кетган.
Юк машинаси Ўзбекистондан Россияга кетаётган бўлган. Икки ҳайдовчи Қалқаман қишлоғидаги иссиқлик пунктига эвакуация қилинган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.
Дастлабки маълумотларга қараганда ёнғинга ўтказгичлардаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин соат 5:00 да ўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан роппа-роса 4 йил аввал, яъни 2018 йилнинг 18 январь куни ўзбекистонликларни олиб Россияга кетаётган автобус Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳудудида ёниб кетган эди. Фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди.
Қурбонларнинг 31 нафари Наманган, 16 нафари Фарғона, 2 нафари Андижон, 1 нафари Сурхондарё вилояти, 2 нафари Тошкент шаҳрида яшашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь