Ўзбекистондан ноқонуний олиб кетилган маданий бойликлар Ислом цивилизацияси марказига топширилди

Маданият-санъат 3671
photo_2021-08-25_11-09-15

Бугун, 25 август куни Россиядан Ўзбекистонга қайтарилган ноёб тарихий-маданий бойликлар Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази фондига топширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси учун маданий аҳамиятга эга бўлган 29 та қўлёзмалар ва 16 та сопол буюмлар 2016 йилда қонунбузар томонидан мамлакатдан яширинча олиб чиқиб кетилган.

Мазкур ашёлардан 9 дона қўлёзма ва китоблар араб, форс-туркий тилларда ёзилган диний матнлар ва шеърий асарлар бўлиб, тахминан 1644-1880 йиллар даврида яратилган, 16 дона сопол буюмлардан 3 таси эса ўрта асрлар ва янги даврдаги (XV-XVII асрлар) Самарқанд кулолчилик мактабига мансуб.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.3
t
×