Ўзбекистондан келаётган автомобилларга бож бир неча марта пасайтирилди

Жамият

image

Тожикистон Ўзбекистондан мамлакатга келаётган транспорт воситалари учун суғурта божини бир неча марта камайтирди. Бу ҳақда АП хабар берди.

Энди Ўзбекистон фуқаролари енгил автомобилда Тожикистонга кираётганда машина двигателининг ҳажмига қараб 15-20 сомони тўлайди.

Бунгача ўзбекистонликлар енгил автомобилда Тожикистон ҳудудига ўтганда давлат суғурта божи сифатида 52 сомони тўлаган. Бу Ўзбекистон ўрнатган бож билан деярли тенг бўлган.

Ўзбекистон тожик автомобиллари учун кириш божини жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида пасайтирди. 14 июндан Тожикистон фуқаролари автомобилда Ўзбекистонга кириш учун тахминан 15-20 сомони тўлаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон бож

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг