Ўзбекистондан Қозоғистонга учган самолёт мажбуран ортга қайтди

Жамият

image

Тошкент шаҳридан Олма-Ота ҳудудига учаётган самолёт об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабаб ортга қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” Ахборот хизмати хабар берди.

“Бугун, 12 июль куни “Uzbekistan airways” АЖнинг HY-763 рейси бўйича Тошкент – Олма-Ота йўналишида парвозни амалга ошираётган “Airbus 320” самолёти Қозоғистон ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабаб Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига қайтишга мажбур бўлди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу йўналишдаги парвоз об-ҳаво шароити яхшиланганидан сўнг қайта амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1545

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг