Ўзбекистондан Қозоғистонга борган 4 киши қозоқ-рус чегарасини бузиб ўтмоқчи бўлди
Жамият
−
10 Февраль 2023
11112Жорий йилнинг 4 февраль куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган 4 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, улар 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга қонуний равишда келган ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россияга кетишни режалаштирган.
Шунингдек, ушбу фуқароларнинг Россияга кириши тақиқлангани сабабли улар камуфляж костюмларидан фойдаланиб, тунда чегарани кесиб ўтишга уринган.
“Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь