Ўзбекистондан $114 мингни олиб чиқиб кетаётган келинойи қўлга олинди (видео)

3-саҳифа

image

Андижонда 113 815 АҚШ долларини Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, "Дўстлик" чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистонга ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро З.Я. божхоначилар оғзаки сўровида валюта бойликлари йўқлигини маълум қилганидан сўнг, ушбу шахсга тегишли бўлган сиёҳранг полиэтилен пакет холислар иштирокида кўздан кечирилган. 

Текшириш натижасида нонлар орасига қора рангли полиэтилен пакетга ўраб қўйилган 73 815 АҚШ доллари борлиги маълум бўлган. 

Шундан сўнг фуқаро З.Я. холислар иштирокида божхона шахсий кўригидан ўтказилганида, унинг ёнидан кийимлари орасида яширилган яна 40 000 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Жами 113 815 АҚШ долларини Ўзбекистон ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқилиши олди олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг