Ўзбекистондаги яроқсиз лифтлар 5 кишининг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2022
9768Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида 5 киши яроқсиз лифтлар сабаб ҳалок бўлган. Бу ҳақда кеча, 19 декабрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Малика Миржамолова маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021-2022 йиллар давомида мамлакатда лифтлардан фойдаланишда хавфсизлик талабларини бажармаганлик оқибатида жами 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Маълумот учун, Республикадаги кўп қаватли уйларда жами 6200 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд. Шулардан 5000 дан зиёди Тошкент шаҳрида ўрнатилган. Шунингдек, лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган ва капитал таъмирга муҳтож.
Бундан ташқари, Республикада 2015 йилдан бошлаб 780 га яқин кўп хонали турар-жой уйлари қурилган бўлиб, уларда жами 2000 дан зиёд лифт қурилмалари ўрнатилган ва бу кўрсаткич тобора ошиб бормоқда. Хусусан, Саноат хавсизлиги қўмитаси назорати остидаги хавф юқори бўлган объектларда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 1500 дан ортиқ лифт қурилмалари мавжуд.
Озода Чориева
LiveБарчаси