Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари рейтинги эълон қилинди
Жамият
−
05 Октябрь 2022
17576Ўзбекистондаги умумтаълим муассасаларининг рейтингида Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларлари етакчи ўринларни эгаллади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган тадбирида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, Таълим инспекцияси томонидан ўтган бир йил давомида мактаблар рейтингини аниқлаш бўйича иккита тадқиқот амалга оширилган. Хусусан, барча мактаблар рейтингини аниқлаш учун республикамизнинг 14 та ҳудудидаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9 954 (ўтган йилда 9 622 та) мактаб фаолияти таҳлил қилинди.
Таҳлил натижалари асосида 2021 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги ҳамда туман ва шаҳарларнинг таълим сифати бўйича рейтинги тайёрланган.
Бунда халқаро тажриба (Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия) ҳамда маҳаллий устувор масалаларга алоҳида эътибор берилиб, 4 та йўналишда 8 та индикатор белгиланган.
• ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси ва бандлик);
• педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши);
• мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит
• (5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ва ўқувчилар орасида жиноятчилик);
• маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссаси (маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб ривожи учун сарфланган маблағлар).
Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича рейтингда энг юқори ўринларни Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари эгаллаган бўлса, энг охирги ўринларни Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари банд этган.
Туман ва шаҳарлар рейтингида юқори ўнталикдан Навоий, Бухоро шаҳарлари, Жондор тумани, Когон шаҳри, Зарафшон, Хива шаҳарлари, Когон, Учқудуқ туманлари, Урганч, Ғозғон шаҳарлари жой олди.
Сўнгги ўринларни эса Бўка, Тахиатош, Тошкент, Тупроққалъа, Зафаробод туманлари, Нурафшон шаҳри, ҳамда Учтепа, Қибрай, Қамаши, Юқори Чирчиқ туманлари банд қилди.
Ихтисослаштирилган мактаблар бўйича юқори ўнталикдан Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 4-ИДУМ, Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-ИМИ, Бухоро вилояти Жондор тумани 49-ИДУМ, Хоразм вилояти Шовот тумани ХФММИ, Бухоро вилояти Когон тумани 1-ИДУМ, Хоразм вилояти Хива шаҳри 56-ИМИ, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри “Умид ИДУМ”», Наманган Мингбулоқ тумани 13-ИДУМ, Наманган вилояти Чортоқ тумани 20-ИДУМ, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 12-АФЧЎИМИлар ўрин олди.
Сўнгги ўринларда эса Тошкент вилояти Бўка туманидаги 16-ИДУМ, Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 40-ИДУМ, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 69-ИДУМ, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 180-ИДУМ, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 12-ИДУМ, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги 39-ИДУМ, Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 56-ИДУМ, Хоразм вилояти Хива шаҳридаги 97-ММИ, Хоразм вилояти Боғот туманидаги 47-ИДУМ, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 27-ИДУМ мактаблар қайд этилди.
Умумий ўрта мактаблар рейтингида юқори ТОП-10 ликдан Навоий вилояти Навоий шаҳри 13-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 38-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро тумани 49-мактаб, Бухоро вилояти Жондор тумани 3-мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси Қонликўл тумани 21-мактаб, Навоий вилояти Навоий шаҳри 9-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро шаҳри 28-мактаб, Бухоро вилояти Бухоро тумани 14-мактаб, Бухоро вилояти Жондор тумани 41-, 38-мактаблар ўрин олди.
Сўнгги ўринларда эса Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 34-мактаб, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 209-мактаб, Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 295-, 62-мактаблар, Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги 16-мактаб, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 54-мактаб, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 99-98- ва 100-мактаблар ҳамда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 178-мактаб эканлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси