Ўзбекистондаги турли миллат вакиллари фарзандларига қандай исмлар қўйяпти?
Бу қизиқ
−
02 Сентябрь 2021
12657Жорий йилнинг 8 ойида (январь-август) Ўзбекистонда 54 660 нафар ўзга миллатга мансуб чақалоқ дунёга келди, шундан 23,3 минг нафари – тожик. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, уларнинг 639 нафарига Муҳаммадали ва 385 нафарига Мустафо исмлари қўйилган. Кейинги ўринларда қозоқ ва қирғиз миллати вакиллари турибди. Уларда эса Алихан ва Солиҳа исмлари етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўринларда туркман ва рус миллатига мансуб чақалоқлар кўп туғилган:
- туркман чақалоқлар учун – Муҳаммад;
- рус чақалоқлар учун – София;
- татар чақалоқлар учун – Амир;
- уйғур чақалоқлар учун – Муҳаммад;
- корейс чақалоқлар учун Марк исми кўп танланган.
LiveБарчаси